Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода «туризм қишлоқлари» ҳам барпо этилади

Бухорода «туризм қишлоқлари» ҳам барпо этилади

Бухоро шаҳрида бунёд этилаётган тарихий-этнографик парк ҳамда «яшил ҳудудлар» қатори «туризм қишлоғи» ҳам барпо этилади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов оммавий ахборот воситалари ходимлари билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида билдириб ўтди.

«Бухоройи шарифга келаётган сайёҳлар сонининг йил сайин ортиб бориши сайёҳлар ва бу ерда яшовчи аҳолининг зарур ресурслар билан таъминлашдаги талабларини оширмоқда. Сайёҳлар демографиясини кенгайтириш, уларни ҳудудда бўлиш муддатини узайтириш мақсадида «Бухоро тарихий-этнографик парки» лойиҳаси доирасида вилоятнинг 9 та туманидаги 11 та ҳудудда «туризм қишлоғи»ни ташкил этилиш бўйича ҳам амалий ишлар йўлга қўйилмоқда. Пешку туманида улуғ аллома Абу Али ибн Сино қишлоғида «Этник туризм шаҳарчаси»ни ташкил этиш бўйича амалий ишлар бошланади. Соҳил бўйларида «пляж зона»лари ва кўл бўйларида сайилгоҳлар ташкил этиш бўйича «мастер режа» ишлаб чиқилиб, тадбиркорлар жалб қилинади», - деди Ботир Зарипов.

Вилоят ҳокимининг таъкидлашича, туризм соҳаси Бухорода иқтисодиётнинг асосий ўсиш бўғинига айланган. 2025 йилда маҳаллий сайёҳлар сонини 6 500 минг нафарга, хорижий сайёҳлар оқимини 2,2 миллион нафарга етказиш режалаштирилган. Жорий йил охирига қадар туризм хизматларидан 600,0 миллион доллардан ортиқ тушум кутилмоқда.

«69 та янги жойлаштириш воситалари ва уларнинг умумий сони 673 тага, ўринлар сони 16,7 мингга етказилади. 15 та янги туроператор иш бошлайди ва улар 200 тага ҳамда 20 та гид-экскурсоводларни сертификатлаш орқали 380 нафарга етказилади», - деди Б.Зарипов.

Айтиш жоизки, бундан 2-3 йил илгари Бухоро йўлсозлигида талай муаммолар бўлиб, бу маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг бир-биридан узоқ манзилдаги турли зиёратгоҳ ва қадимий обидаларга етиб боришида мушкулликлар туғдирган. 

Матбуот анжуманида билдирилишича, жорий йилда жами 1086,8 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва ички йўлларда ҳамда 26 та кўприкларда реконструкция ва таъмирлаш ишлари бажарилади. Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокидаги А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау» автомобиль йўлининг 150-228 км (78 км) қисмини реконструкция қилинади. 13 дона ер ости ёки ер усти пиёдалар ўтиш жойлари қурилади.

«Туризм қишлоғи» сифатида кўрилган Қоракўл ва Ғиждувон туманларида 2024 йилда 360 хонадонли 18 та кўп қаватли уй-жойлар, вилоятимизнинг бошқа ҳудудларида 109 та 5 650 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилди. 257 та маҳаллалардаги 57 та лойиҳалар қурилиши учун 94,5 миллиард сўм маблағ ажратилди. 1148,4 км йўллар ва 21 та кўприкларда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Барчаси босқичма-босқич, навбатма-навбат амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирларнинг амалга оширилиши ҳисобига 20 миллион 440 минг йўловчи ташилишига ҳамда «туризм қишлоғи»га олиб борувчи 110 минг аҳолининг транспортга бўлган эҳтиёжининг қондирилишига эришилади.  Бухоро тумани «Новметан» МФЙ ҳудудида соатига 1 200 йўловчиларга хизмат кўрсатувчи замон стандарларига мос бўлган «Янги ҳалқаро аэропорти»ни қуриш ишлари олиб борилади. «Янги ҳалқаро аэропорти»га олиб борувчи қиймати 900 миллиард сўм бўлган 23,0 км узунликдаги автомобиль йўли қурилади. Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 435 км узунликдаги «Бухоро-Ургенч-Хива» темир йўлида юқори тезликдаги ҳаракатланувчи электропоезд қатнови йўлга қўйилади», - деди Бухоро вилояти ҳокими.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг