Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фуқаронинг машинасини олиб қочган тўрт «шоввоз» топилди

Фуқаронинг машинасини олиб қочган тўрт «шоввоз» топилди

Жорий йилнинг 26 февраль куни Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаронинг «Gentra» русумли автомобилини яшаш хонадони олдидан олиб қочган шахслар топилди.

Вилоят ИИБ берган хабарга кўра, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни Асака туманида яшовчи 23 ёшли С.Қ. ва 31 ёшли Қ.И.лар икки нафар танишлари билан бирга содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, юқоридаги шахслардан жабрланган фуқаролар бўлса, ИИОга мурожаат қилиш сўралмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг