Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оммавий тадбирларга аҳолини акция ёки маҳсулотларни бепул тарқатиш орқали жалб қилиш тақиқланди

Оммавий тадбирларга аҳолини акция ёки маҳсулотларни бепул тарқатиш орқали жалб қилиш тақиқланди

Ҳукуматнинг жорий йил 28 июндаги қарори билан Ўзбекистондаги оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулот ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланди.

Бундан буён оммавий тадбир ташкилотчилари ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмуриятининг юқоридаги тартибга роя этишларини Миллий гвардия ва ИИВ тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда назорат қилади.

Ушбу тартибни бузганлар эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг