Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нипаҳ вирусига қарши вакцина чиқарилди

Нипаҳ вирусига қарши вакцина чиқарилди

Иллюстратив фото

Белгияда Нипаҳ вирусига қарши вакцинанинг биринчи клиник синовлари бошланади. Токио университети олимлари томонидан ишлаб чиқарилган вакцина одамларда синаб кўрилади, деб хабар берди Nikkei газетаси.

Маймунларда ўтказилган синовларда вакцина тўлиқ ҳимоялаши исботланди. Келгуси йили олимлар катталар ва болалар иштирокидаги тадқиқотларни Бангладешда ҳам ўтказишмоқчи.

Маълумот учун: Нипаҳ вируси одамга ҳайвонлардан, масалан, кўршапалаклар ва чўчқалардан юқиши мумкин. Вирус нафас олиш тизимини зарарлайди, энцефалит (бош мия тўқималарининг яллиғланиши) ривожланишига сабаб бўлади, ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса 75 фоиз ҳолатда ўлим билан якунланади. Касалликнинг илк белгилари юқтиришдан 4–7 кун ўтгач намоён бўлади.

Шу йилнинг январида Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри яқинида Нипаҳ вируси тарқалгани қайд этилган эди. Ҳозирги вақтда беш киши ушбу вирусни юқтирган, юзга яқин одам карантинга олинган. Шу пайтгача касалликни даволаш учун махсус дори воситалари ёки вакциналар бўлмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг