Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятидан «Янги Тошкент» шаҳри учун яна жой ажратилди

Тошкент вилоятидан «Янги Тошкент» шаҳри учун яна жой ажратилди

Юқори Чирчиқ туманидан давлат захирасига қайтарилган ҳамда тоифаси ўзгартирилган 110,4 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»га ажратиб берилди.

Бу борада жорий йил 22 октябр куни Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори имзоланди.

Ҳужжатга кўра, туманнинг «Ўзбекистон», «Гулистон» ва «Истиқлол» маҳаллаларидаги ҳудудлар ”Янги Тошкент шаҳри” ҳудудига ўтказилмоқда.

«Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси томонидан мазкур ер майдонларини белгиланган тартибда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда», – дейилади ҳужжатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг