Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зарафшон дарёсидаги балиқларнинг яна оммавий нобуд бўлиши кузатилди (фото)

Зарафшон дарёсидаги балиқларнинг яна оммавий нобуд бўлиши кузатилди (фото)

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни  соат 9:15 ларда  Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига Кармана тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси қирғоқларида балиқларнинг кўплаб нобуд бўлганлиги бўйича мурожаат келиб тушган.

Навоий вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси берган маълумотга кўра, Бошқарма ҳолат юзасидан тезкор равишда ишчи гуруҳ тузиб, воқеа жойига бориб ўрганган. 

Ҳодиса сабабларини ўрганиш мақсадида «Навоийазот» АЖ ва «Навоий ИЭС» АЖ  корхоналарининг Зарафшон дарёсига  ташланадиган оқава сувларидан намуналар олинди.        

Шунингдек, балиқларнинг оммавий нобуд бўлиш сабабларини аниқлаш учун вилоят Ветеринария ва озиқ-овқат маҳсулотлари ташхиси лабораторияси томонидан нобуд бўлган балиқлардан ҳам намуналар олинди.

Нобуд бўлган балиқларни дарёдан йиғиб олиш учун қўшимча равишда резина қайиқлар ва 25 нафар Экология бошқармасининг давлат инспекторлари жалб қилиниб, жами 829 дона  (486 дона товонбалиқ, 113 дона  сазан, 121 дона сом балиқ, 12 дона туркистон мўйловдори, 97 дона Самарқанд храмуляси) балиқларни дарёдан йиғиб олиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, табиатга етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳудди шундай ҳолат ўтган йилнинг октябр ойида ҳам содир бўлган ва бунга «Навоийазот» АЖга қарашли (1-ташлама) 267-қудуқдан дарёга ҳаёт учун хавфли моддалар чиқарилгани сабаб бўлгани айтилиб, ўрганиш-суриштирув ишлари бошлангани ҳақида хабар берилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг