Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Исроилга яна қурол-аслаҳа етказиб бермоқда

АҚШ Исроилга яна қурол-аслаҳа етказиб бермоқда

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Исроилга 147,5 миллион долларлик навбатдаги қурол-аслаҳа пакетини сотиш ҳақида қарор қабул қилди.

АҚШнинг мудофаа хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик агентлигига кўра, Конгресс олди-сотдидан хабардор қилинган. Аммо Давлат департаменти конгрессменларнинг қурол экспортини маъқуллашини кутмайди.

Қайд этилишича, Энтони Блинкен Конгрессга Исроил ҳукуматига зудлик билан қурол-аслаҳа етказишни тақозо этувчи вазият юзага келгани ҳақида батафсил маълумот тақдим этган.

Декабрь ойи бошида Давлат департаменти қонун чиқарувчи идора рухсатини кутмай Исроилга 500 миллион долларлик ўқ-дори етказишни маъқуллаган эди.

Ғазода ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиёт бошланганидан буён Вашингтон Тель-Авивга ҳарбий, молиявий ва сиёсий кўмак бериб келмоқда.

Yediot Ahronoth нашрига кўра, АҚШ Исроилга сўнгги икки ойда 230 та юк учоғи ва 20 та кемада қурол-аслаҳа, ўқ-дори ва ҳарбий техника юборган.

Оқ уй Исроилга 14,3 миллиард доллар миқдорида навбатдаги молиявий ёрдамни ҳам йўлламоқчи.

Қўшма Штатлардаги таниқли сиёсатчилардан бири, сенатор Берни Сандерс кўп миллиардлик кўмак беришдан аввал Исроил зиммасига тинч аҳоли ўлимини камайтириш борасида мажбурият юклашни талаб қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг