Хорижий валюта олди-сотдисида чеклов ўрнатилмаган – Марказий банк
Ижтимоий тарммоқларда Ўзбекистон банклари чет эл валютасини сотиб олишга чеклов жорий қилгани, жумладан, йирик банклар ва филиалларда бу чеклов 1,5 минг долларни, кичикларида эса 500 долларни ташкил қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Xabar.uz мазкур маълумотга аниқлик киртиш учун боғланган Марказий банк мутахассисига кўра, айни вақтда жисмоний шахслар томонидан тижорат банклари орқали чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш, шунингдек, пул ўтказмаларини амалга ошириш чекловларсиз амалга оширилмоқда.
«Марказий банк томонидан ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган. Агар фуқароларимиз банкларда шундай фактларни аниқлаган бўлишса, ўша банк маъмуриятидан изоҳ сўрашлари мумкин.
Мутахассисларимиз биз томондан бундай кўрсатма бўлмаганини айтишди», – дейди МБ Матбуот котиби Акмал Назаров тижорат банкларининг ўз фаолиятларини ташкиллаштиришда мустақил эканлигини таъкидлаб.
«Нақд хорижий валютанинг вақтинча тақчиллиги тижорат банкларининг узоқдаги филиалларига нақд пул белгиларининг логистикаси билан боғлиқ бўлиши мумкин», –деб қўшимча қилди Назаров.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter