Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фируз Аллаев

Пессимист шамолдан нолийди, оптимист унинг тўхташидан умид қилади, реалист эса шамолга қарамасдан қанот ёзиб учади.

Вакцина топилди, аммо нима учун ҳамон йўқ?

Вакцина топилди, аммо нима учун ҳамон йўқ?

Коронавирус пайдо бўлгандан бери ўнлаб мамлакатлар унга вакцина топилганини эълон қилишди. Биринчи бўлиб Франция, ундан кейин Исроил, яқинда ҳатто Россия ҳам рўйхатга қўшилди. Лекин, вирус чиққанига уч ойдан ошдики ҳали вакцина йўқ.

Бунинг қуйидаги асосий сабаби бор. Вирус алоҳида ажратиб олингандан сўнг унга нисбатан вакциналар ишлаб чиқарилади ва лаборатория шароитида текширилади. Ундан сўнг вакцинанинг эффектини баҳолаш учун ҳайвонларда тест бошланади. Бу тест учун халқаро ташкилотлардан, ҳукуматдан қатор рухсатномалар олиниши шарт.

Энди бир неча ойлик ҳайвонлар устида тест кетади. Бу сичқон, каламуш, маймун бўлиши мумкин.

Ҳайвонларда ҳам муваффақиятли ўтган тақдирда энди инсонларга тест қилиш учун яна узоқ рухсат олиш жараёни кетади. Бир неча ой давом этадиган жараёндан сўнг инсонларда тест бошланади. Биринчи этапда вакцинанинг касалликка қарши фойдаси баҳоланади. Агар фойдали бўлиб чиққан тақдирда ҳам уни қўллашга шошилишмайди. Чунки вакцинани организмга зарари ҳам бўлиши мумкин. Одамларда рак ёки бошқа хавфли касаллик келтириб чиқарадиган вакциналар тарихда бўлган экан.

Энди бир неча ой вакцинани бошқа эффектларини кузатиш жараёни кетади. Шундан ҳам эсон-омон ўтиб олсагина, ундан кейин юристлар ўртасида бренд учун, лицензия учун жанглар бошланади. Лаборатория вакцинани ишлаб чиқаришни кимларга сотади, кимлар ишлаб чиқаради. Буни ҳам аниқлаб олишгандан сўнг, энди заводларни қуриб, ишлаб чиқаришни бошлаб, уни бир неча миллиард одамга етказиб бериш керак. Бу йиллаб вақт олиши мумкин.

Шу учун ҳам вакцина топилди дегани, у ҳали муваффақиятли тестдан ўтди, рухсатнома олиниб, ишлаб чиқариб, шифохоналарга етказилди дегани эмас.

Сабр қилишда давом этамиз.

Ҳозирги вазиятда энг тўғри қарор тестлар сонини максимал кўпайтириш, вирус юқтирганларни тезроқ аниқлаш, уларни ҳаммадан ажратиш, карантин ва гигиена.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг