АҚШ фуқароларига Эронни тарк этиш тавсия этилди
АҚШнинг Эрондаги дипломатик ваколатхонаси Америка фуқароларини мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди. Расмий огоҳлантиришда АҚШ фуқаролари Эрондан чиқиш режасини олдиндан тайёрлаб қўйиши ва АҚШ ҳукумати ёрдамига таянмаслиги кераклиги таъкидланган.
Фуқароларга Эронни қуруқлик орқали Арманистон ёки Туркия йўналишида тарк этиш имкониятларини кўриб чиқиш тавсия этилган.
Мамлакатни тарк этиш имкониятига эга бўлмаганларга хавфсиз жой топиш, озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва бошқа биринчи зарурат буюмларини захира қилиш, шунингдек, алоқа воситаларини доимий зарядда сақлаш маслахат берилган.
Эслатиб ўтамиз, бундай мазмундаги огоҳлантириш охирги марта 2025 йил 16 июнда эълон қилинган бўлиб, орадан бир неча кун ўтиб АҚШ Эрондаги ядровий объектларга зарба берган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter