Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Док-1 Макс»ни ишлаб чиқарган компаниянинг барча дорилари савдоси тўхтатилди

«Док-1 Макс»ни ишлаб чиқарган компаниянинг барча дорилари савдоси тўхтатилди

30 декабрдан бошлаб Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва юртимизда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди.

Marion Biotech томонидан ишлаб чиқарилган «Док-1 Макс» дори воситаси таркибида қўшимча ёт моддалар аниқланганлиги боис, ҳозирда ушбу компаниянинг бошқа маҳсулотлари ҳам чуқур лаборатор текширувларидан ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу препарат қўлланиши сабаб шу вақтга қадар Ўзбекистонда 20 нафар гўдак вафот этди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг