НАТО Россия билан урушга яширин тайёргарлик кўраётгани эълон қилинди
Германия НАТО ва Россия ўртасидаги уруш режасини ишлаб чиқмоқда, Германия Мудофаа вазирлиги сценарийсига кўра, у 2025 йилнинг ёзида бошланиши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри махфий ҳужжатларга таяниб хабар берди.
Германия Мудофаа вазирлиги ҳужжатига кўра, «Х» куни НАТО бош қўмондони шарқий қанотга 300 минг қўшинни ўтказиш ҳақида буйруқ беради. Улар орасида 30 минг Бундесвер аскари ҳам бўлади. Bild нашрининг ёзишича, ҳарбий кескинлик 2024 йил февралида Россиянинг Украина Қуролли кучлари позицияларига қарши фаол ҳужуми бошланиши билан юзага келиши мумкин.
Тахминларга кўра, тўқнашув содир бўлиши мумкин бўлган жой Беларус ва Калининград вилояти ўртасидаги Сувалки йўлаги. Бироқ, ҳужжат муаллифлари бундай кескинлашув қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигига тўхталишмаган.
Германия канцлери Олаф Шолцнинг сўзларига кўра, жорий йил учун мамлакат бюджетидан Киевга тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдам сифатида саккиз миллиард евро ажратилади.
Ўз навбатида, Россия президенти Владимир Путин НАТО билан курашмоқчи эмаслигини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter