Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ давлат қарзи рекорд даражага етди

АҚШ давлат қарзи рекорд даражага етди

Обама президентлик қилган саккиз йил давомида қарздорлик деярли икки баробар — 10,6 триллиондан 19,9 триллион долларгача ортган.

Фото: «112.ua»

АҚШнинг давлат қарзи рекордни янгилади ва навбатдаги маррани забт этди. Мамлакат молия вазирлигининг маълумотлари шундан дарак бермоқда.

Ҳозир дунёнинг етакчи давлати ҳисобланган АҚШ давлат қарзлари бўйича ҳам етакчиликни бой бермай келмоқда. Бугунги кунга келиб бу давлатнинг қарзлари 21 триллион доллардан ошди.

Бунда давлатнинг ички қарзлари 5,6 триллион долларни, хусусий сармоядорлар – жисмоний ва юридик шахслар олдидаги қарзи 15,3 триллион долларни ташкил қилмоқда.

Доналд Трампнинг сайловолди ваъдаларидан бири давлат қарзини камайтириш ва бутунлай йўқ қилиш бўлган. Президент ўтказадиган иқтисодий ислоҳотлари қарздорликдан қутулишга замин яратишини эълон қилганди. Аммо Трамп президентлигининг дастлабки йилида давлат қарзи триллион доллардан кўпроқ ортди.

Давлат қарзининг ортавергани учун республикачилар собиқ президент Барак Обамани мунтазам танқид қилиб келишган. У президентлик қилган саккиз йил давомида қарздорлик деярли икки баробар — 10,6 триллиондан 19,9 триллион долларгача ортган.

Шунингдек ҳозир АҚШ бюджети дефицити ҳам ошиб бормоқда. Биргина жорий йилнинг февраль ойида дефицит ҳам рекорд миқдор — 215 миллиард долларга етган, деб ёзади «Lenta.ru».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг