Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия расмийси Фаластин–Исроил зиддиятида ҳақиқат томонда бўлишга чақирди

Туркия расмийси Фаластин–Исроил зиддиятида ҳақиқат томонда бўлишга чақирди

Фаластин ҳамда Исроил ўртасида навбатдаги қуролли зиддият бошланган дастлабки кунларда ижтимоий тармоқлар орқали сохта ахборот тарқатиш кампанияси авж олди. Бу ҳақда Туркия президенти девонининг Ахборот-коммуникация бошқармаси раҳбари Фахриддин Алтун Истанбулда ўтган Осиё-Тинч океани ахборот агентликлари уюшмаси (OANA) анжуманида гапирган.

«Исроил–Фаластин ихтилофи бўйича дастлабки таҳлиллар кўрсатмоқдаки, зиддиятнинг илк кунларида Twitter платформасидаги верификацияга эга 74 фоиз саҳифалардан сохта маълумотлар тарқатилган. Украина урушининг илк кезларида ҳам шундай ҳолат кузатилган эди. Бу тенденция дунёнинг бошқа нуқталаридаги зиддиятларда ҳам кузатилса ажаб эмас», – дейди профессор Фахриддин Алтун.

Таъкидланишича, дунёдаги нуфузли оммавий ахборот воситалари кўп миллионли аудиторияга гегемонлик тасаввурларини сингдиришга, ҳақиқатга терс маълумотлар орқали оммани чалғитишган уринмоқда.

«Бизнинг бош вазифамиз – ҳақиқат томонида бўлмоқдир. Ҳар бир тасдиқланмаган даъво, ҳар бир ёлғон маълумот ҳақиқат пойдеворини емиради», – деб огоҳлантирган Туркия расмийси.

Туркия Ахборот-коммуникация бошқармаси ҳузуридаги Дезинформацияга қарши кураш маркази Фаластин–Исроил зиддиятида сохта маълумотлар тарқалишининг олдини олишга ҳисса қўшиб келмоқда.

18 октябрга ўтар кечаси Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» шифохонасига Исроил томонидан берилган ракета зарбаси оқибатида юзлаб одам ҳалок бўлди. Исроил томони ушбу фожиада Фаластиндаги гуруҳларни айблади. Дезинформацияга қарши кураш маркази Тел-Авив ўз даъвосини асослаш учун тарқатган ҳужжатларни ўрганиб, далил сифатида келтирилган айрим материаллар 2022 йилга оид экани, шунингдек, улардан манипулятив усулда фойдаланилганини аниқлади.

Марказ Яқин Шарқдаги зиддият бўйича ОАВда тарқатилаётган яна бошқа сохта маълумотларга ҳам раддия берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг