Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

11 ёшли Юсуф Шоҳ ақл-заковати бўйича Эйнштейнни ортда қолдирди

11 ёшли Юсуф Шоҳ ақл-заковати бўйича Эйнштейнни ортда қолдирди

У IQ-тестдан ўтиб, рекорд балл олди.

Британиялик 11 ёшли Юсуф Шоҳ IQ-тестда 18 ёшгача бўлганлар учун максимал балл тўплади ва интеллект бўйича Стивен Хокинг ва Алберт Эйнштейнни ортда қолдирди. Бу ҳақда Metro нашри хабар бермоқда.

Қариндошлари Юсуф Шоҳни доим жуда ақлли деб айтишарди ва бир куни ўсмир бу гаплар ростми ёки йўқлигини текшириб кўришга қарор қилади.

Ўзининг интеллектуал қобилиятларини баҳолаш учун у Менс IQ тестини топширди ва рекорд балл олди. Унинг натижаси назарий физиклар Стивен Хокинг ва Алберт Эйнштейнникидан бир поғона юқори эди.

«Биз хурсандмиз, лекин содир бўлган воқеага хотиржам муносабатда бўлдик. Мен ўғлимга: «Агар сенда истеъдод бўлса, бу етарли эмас. Энг меҳнаткаш бўлиш ҳам керак», деб доим айтаман», деди унинг онаси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг