2019 йил учун «Грин кард» лотереяси натижалари эълон қилинди

15 май куни АҚШ ҳукуматининг «Грин кард» ёки «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси» лотереяси натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда «Daryo.uz» нашри хабар берди.
Чикаго (АҚШ)да «Грин-кард» натижаларини 15 май куни эрталаб 11:00 дан, Нью-Йоркда 12:00 дан, Тошкентда 21:00 дан бошлаб текшириш мумкин.
Қатнашчилар ўзларининг аризалари рўйхатга олинганини тасдиқловчи қоғозларидан фойдаланиб, натижаларни https://www.dvlottery.state.gov/ сайтига кириб, рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги рақам (код), фамилия ва туғилган йили ҳақидаги маълумотларни киритиш орқали текшириши мумкин.
DV-2019 учун электрон ариза топшириш даври 2017 йил 18 октябрда бошланиб 2017 йил 22 ноябрда тугаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter