Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2025 йилда давлат бюджети даромадлари ошди

2025 йилда давлат бюджети даромадлари ошди

Фото: Xabar.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилмоқда. Уни Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров тақдим этмоқда.

Қайд этилишича, жаҳондаги геосиёсий зиддиятлар ва иқтисодий ноаниқликларга қарамай, мамлакат иқтисодиётида барқарор ўсиш суръатлари сақланиб қолган. Иқтисодий ислоҳотларнинг давом эттирилиши ва ҳудудларни ривожлантириш дастурлари аҳоли фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатган.

2025 йил якунларига кўра, ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,7 фоизга ўсди. Хизматлар соҳаси 14,7 фоиз, қурилиш тармоғи 14,2 фоиз ва саноат соҳаси 6,8 фоизлик ўсишни таъминлади.

Ҳисоботда келтирилишича, мамлакатда йиллик инфляция даражаси 7,3 фоизни ташкил этган. Шунингдек, ташқи савдо айланмаси 81,2 миллиард долларга етган.

Таркибий иқтисодий ислоҳотлар натижасида асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 591,1 триллион сўмни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 10,5 фоизга юқори бўлган.

Таъкидланишича, 2025 йилда Давлат бюджети даромадлари 2024 йилга нисбатан 116,6 фоизга бажарилган. Давлат бюджети харажатлари эса 99,3 фоиз даражасида ижро этилган.

Бюджет маблағларининг 47 фоизи ёки 180,4 триллион сўми ижтимоий соҳа харажатларини молиялаштиришга сарфланган. Ушбу маблағларнинг 86,5 фоизи аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда уй-жой билан таъминлаш дастурларига йўналтирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг