Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абитуриентлар учун муҳим янгилик эълон қилинди

Абитуриентлар учун муҳим янгилик эълон қилинди

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига онлайн ҳужжат топшириш жараёни давом этмоқда.

Абитуриентлар ўз аризаларини уйдан чиқмасдан, my.gov.uz портали орқали юборишлари мумкин.

Жорий йилда қабул жараёнлари икки босқичда ташкил этилади:

1-БОСҚИЧ: 5 июндан 25 июнгача (шу куни ҳам)

  • Тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтиш;
  • Топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини белгилаш;
  • Ижодий (касбий) имтиҳон мавжуд бўлган йўналишлар учун тегишли ОТМни танлаш.

Муҳим: 25 июнга қадар киритилган маълумотларни бепул таҳрирлаш имконияти мавжуд.

2-БОСҚИЧ: Тест синовлари тўлиқ якунлангач (15 кун ичида)

  • Олий таълим муассасасини танлаш;
  • Бакалавриат таълим йўналишини белгилаш;
  • Таълим шакли ва танлов устуворлиги (грант ёки шартнома)ни танлаш.

Тест синовларида иштирок этиш учун тўлов миқдори — БҲМнинг 50 фоизи (206 000 сўм)ни ташкил этади.

Кимлар тўловдан озод этилади?

  1. Жорий ўқув йилида (2026 йилда) таълим муассасаларини битирганлар;
  2. Ногиронлиги бўлган шахслар;
  3. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинганлар ва уларнинг фарзандлари;
  4. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар;
  5. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган шахслар (етим болалар ва ҳ.к.).

Натижалар қачон чиқади?

Тест натижалари имтиҳон топширилган куннинг эртасигаёқ эълон қилинади. Якуний мандат иккинчи босқич (ОТМ ва йўналиш танлови) якунланганидан кейин бир ҳафта ичида маълум бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг