Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адам Қодиров кортежи билан содир бўлган авария айбдори топилди

Адам Қодиров кортежи билан содир бўлган авария айбдори топилди

Чеченистон раҳбарининг учинчи ўғли Адам Қодиров жароҳат олган автоҳалокатда айб ЙПХ ходими бўйнига юкланган. У кортеж учун ҳаракат тўлиқ тўхтатилмагани учун жавобгар деб ҳисобланмоқда, деб ёзади Rucriminal нашри.

Ҳодисанинг янги тафсилотлари ҳам маълум қилинган. Қайд этилишича, 16 январь куни Адам Қодиров яқинлари билан Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг жияни — Ҳамзат Қодировнинг туғилган кунини нишонлаган. Улар номаълум жойга боришга қарор қилишган: Адам Қодиров бошқарувидаги машина кортежи соатига 160 км тезликда яшил чироқда йўлга чиққан автомобилга урилиб кетган. Бу ҳодисада номи ошкор этилмаган ЙПХ ходими айбланмоқда. У йўлни тўлиқ "очиб бермаган".

Тармоқларда Грознийдаги Старопромисловский шоссесида тахмин қилинаётган ЙТҲ жойидан олинган кадрлар пайдо бўлди, у ерда йўл тўсиб қўйилган.

Қайд этилишича, Адам Қодиров Москвадаги шифохонада қолмоқда, бироқ унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти. Унинг уч нафар қўриқчиси ҳам Москвага олиб кетилгани айтилмоқда: тахминларга кўра, улардан бири — Бислан Каимовнинг орқа мияси шикастланган. Грозний ҳодисага расмий изоҳ бермаяпти. Аксинча, аввалроқ Рамзан Қодировнинг телеграм каналида Адамнинг республика кучишлатар идоралари қўмондонлари билан учрашуви ва унга навбатдаги медаль топширилгани ҳақидаги лавҳа эълон қилинганди.

Чеченистон хавфсизлик кучлари йўл-транспорт ҳодисасидан кейин Адам Қодиров олиб келинган республика тез тиббий ёрдам шифохонаси ходимларининг телефонларини текширишган. Муассаса ходимлари журналистлар билан мулоқот қилиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирилган.

Адам Қодиров кортежи иштирокидаги аварияда бир киши ҳалок бўлган, тўрт киши жиддий жароҳат олган (шу жумладан, унинг ўзи ҳам). Грознийдаги касалхонага жами "20 га яқин одам" етказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг