Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Афросиёб» тезюрарининг чипталарини қалбакилаштирганлар аниқланди

«Афросиёб» тезюрарининг чипталарини қалбакилаштирганлар аниқланди

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти томонидан чипталарни расмийлаштириш билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолати қайд этилди.

Улардан бири жорий йилнинг 4 май куни 766-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездининг «Тошкент-Самарқанд-Бухоро» йўналишида ҳаракатланган йўловчи поездда содир бўлган.

Яъни тегишли мутахассислар иштирокида йўловчи поездларда хизмат текширувлари ўтказилганида мазкур ҳолатда чиптага электрон тарзда бошқа шахсларнинг маълумотларини киритиш орқали қалбакилаштирилиб, бир нечта фуқаро ҳаракатланаётгани аниқланган.

Йўловчи поездида фирибгарлик йўли билан ҳаракатланган йўловчиларга қонунда белгиланган тартибда чора кўрилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг