Янги «Афросиёб» поезди Ўзбекистонга келтирилмоқда
Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мутахассислари россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда замонавий поездни мамлакатимизга олиб келишга ҳозирладилар.
Жорий йил 20 июлда «Афросиёб» поезди Санкт-Петербург шаҳридан чиқиб, 4 200 км масофани Россия Федерацияси ва Қозоғистон орқали босиб ўтиб Ўзбекистонга етиб келади.
Шунингдек, Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида Тошкент метрополитени учун янги метро поездларининг келиши ҳам кутиляпти, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, бундан 10 йил илгари, аниқроғи 2011 йилда юртимизга биринчи юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» замонавий поезди олиб келинган эди. Яна саноқли кунлардан сўнг мамлакатимизда бундай поездлар сони бештага етади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter