Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алишер Усмонов ажрашди

Алишер Усмонов ажрашди

Ирина Винер миллиардер Алишер Усмонов билан ажрашганини тасдиқлади. У  Россиянинг «Матч ТВ» каналига берган интервьюсида ажрашув ФҲДЁ бўлимида бўлганини айтди.

«Биз Алишер Бурхонович билан ажрашдик, буни суд орқали эмас, ФҲДЁ орқали қилдик. Даъво қайтариб олинди», деди Ирина Винер.

Россия қонунларига асосан, умумий фарзандлари бўлмаган шахслар никоҳни бекор қилиш учун судга мурожаат қилиши шарт эмас, уларнинг никоҳини ФҲДЁ органлари ҳам бекор қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов ва Ирина Винер 30 йиллик никоҳдан кейин ажрашишга қарор қилишганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг