Алихан Смаилов кутиб олинди (фото)

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.
Юқори мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг, юқори мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ самитида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу муҳим тадбирда бир қатор давлатлар раҳбарлари иштирок этишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter