Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Америка денгиз пиёдалари Яқин Шарққа етиб келди

Америка денгиз пиёдалари Яқин Шарққа етиб келди

Фото: U.S. Central Command/X

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг USS Tripoli десант кемаси Яқин Шарққа етиб келди, деб баёнот берди Пентагон марказий қўмондонлиги.

«America тоифасига кирувчи ушбу десант кемаси 31-экспедиция денгиз пиёдалари бўлинмасининг Tripoli жанговар амфибия гуруҳи флагмани ҳисобланади. Унинг таркибига 3,5 мингга яқин денгизчи ва денгиз пиёдалари, шунингдек, транспорт ва зарбдор қирувчи авиация, десант-штурм ва тактик воситалар киради»,дейилади Х ижтимоий тармоғидаги баёнотда.

Март ойи ўрталарида Wall Street Journal нашри Японияда соҳилларидаги USS Tripoli кемаси ва ундаги денгиз пиёдалари минтақадаги кескинлик кучайиши фонида Яқин Шарққа йўл олгани ҳақида ёзган эди.

Кўплаб мутахассислар буни Форс кўрфазидаги денгиз хаби ҳисобланган ва Эроннинг нефт инфратузилмаси объектлари жойлашган Харк оролини эгаллаш бўйича эҳтимолий операция билан боғламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг