Вашингтонда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик кенгаши фаолият бошлади
Вашингтон шаҳрида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашини расман ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Унда кенгаш ҳамраислари — Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳамда АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор иштирок этди.
Тадбир доирасида икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнес алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
«Ушбу тузилма Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги бизнес алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган самарали майдонга айланиши шубҳасиз. Бунга мамлакатларимиз президентларининг қатъий сиёсий иродаси мустаҳкам замин яратмоқда», — дея ёзди Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида.
Маросимдан олдин ўтказилган учрашувда томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги бизнес ҳамкорлигининг устувор йўналишларини муҳокама қилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter