Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Ғафуржон Абдураҳмонов Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Андижон шаҳри ҳокими этиб тайинланган. Тайинловга қадар у «Қишлоқ қурилиш банк» бошқарув раисининг маслаҳатчиси бўлган.

Шаҳарнинг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров катта миқдорда пул ўзлаштиришда айбланган, кейинроқ процессуал тартибда ушланган ва қамоққа олинган эди. Аммо қамоққа олинган кунлари ҳам бир неча муҳим ҳужжатларга имзо қўйгани Xabar.uz эътиборини тортганди.

Адлия вазирлиги электрон шахсий кабинети орқали ҳокимият вакили ҳоким номидан имзо қўйгани ва шахсий кабинет блокланганини билдирган. Ушбу ҳолатни Бош прокуратура ўрганмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг