Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда уч опа-сингил кўчада жанжаллашди

Андижонда уч опа-сингил кўчада жанжаллашди

Ижтимоий тармоқларда Андижонда қизлар ўртасида жанжал юз берганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 декабрь куни соат 13:00 ларда Пахтаобод тумани «Муаззимбой» МФЙ ҳудудида жойлашган «Гумбаз» ошхонаси олдида шу туманинг «Қашқар» МФЙда яшовчи 3 нафар опа-сингил - М.Н, М.И ва М.А.лар ҳамда уларга олдиндан таниш бўлган «Наврўз» МФЙда яшовчи С.С. ва С.Ю.лар ўртасида жанжал юзага келган. Жанжалнинг келиб чиқишига М.Н томонидан С.Ю.га ҳақоратли сўзларнинг айтилганлиги сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан ушбу фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик) тартибида ҳужжатлар расмийлаштириб, чора кўришлик учун ЖИБ Пахтаобод тумани судига юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг