Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда бир нечта эркак бошқа бир фуқарони дубинка билан аёвсиз калтаклади

Андижонда бир нечта эркак бошқа бир фуқарони дубинка билан аёвсиз калтаклади

Фото: Андижон вилояти ИИБ

Ижтимоий тармоқда бир нечта эркак бошқа бир фуқарони дубинка билан уриб ташлагани видеоси тарқалди. 

20 июль куни фуқаро М.Ш Асака тумани, Ниёзботир МФЙ ҳудудида жойлашган савдо дўкони олдида қўшниси вояга етмаган Х.Р билан ўзаро жанжаллашиб қолган, дейилади Андижон вилояти ИИБ хабарида.

Сўнгра М.Ш қўли билан унинг юз қисмига уриб енгил тан жароҳати етказганлиги сабабли Х.Р.нинг тоғалари М.А, Р.А ҳамда М.А.лар 21 июль куни соат 16:00ларда фуқаро М.Ш.нинг савдо дўконига келишиб, у билан жиянини урганлиги масаласида ўзаро гап тортишиб, жанжаллашиб кетишган.

Жанжал вақтида М.А ва бошқалар қўли ва ёғоч таёқ билан М.Ш.нинг танасини турли жойларига уриб, енгил тан жароҳати етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан М.А ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг