АҚШ Ғазо бўйича резолюция лойиҳасига олтинчи марта вето қўйди

АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва инсонпарварлик ёрдами етказиб беришга қўйилган чекловлар олиб ташланиши талаб қилинган БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси лойиҳасига олтинчи марта ҳам вето қўйди.
Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида фақат АҚШ қарши овоз берди, қолган 14 аъзо, жумладан, доимий аъзолар (Буюк Британия, Хитой, Россия ва Франция) ҳужжатни қўллаб-қувватлади.
Резолюцияни Хавфсизлик кенгашининг ўн нафар вақтинча аъзоси тайёрлаган, улар аввалроқ Ғазодаги можарони тўхтатишга уринган эди.
Резолюция лойиҳасида Ғазода ўт очишни «зудлик билан, сўзсиз ва доимий» тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш талаблари бор эди.
Шунингдек, ҳужжатда Исроил расмийлари инсонпарварлик ёрдами етказиб беришга қўйилган барча чекловларни олиб ташлашга чақирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter