Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«АҚШ ва Хитой режаси» сароб бўлиб чиқди

«АҚШ ва Хитой режаси» сароб бўлиб чиқди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хатирчи туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, унда фуқаро С.А. фуқаро У.О.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали 5 000 АҚШ доллари эвазига АҚШга жўнатиш учун виза ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаб беришини айтиб, олдиндан 800 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, Сергели туман бўлими, ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда, фуқаролар Э.Х. ва Ш.Т. фуқаро Ф.О.нинг ишончига кириб, танишлари орқали унинг номига Хитойдан чақирув таклифномасини жўнатиш ва ушбу давлатга кириш визасини тайёрлаб бериши эвазига 700 АҚШ доллари ва 300 минг сўмни олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг