АҚШдан депорт бўлган яна 10 нафар ўзбекистонлик Тошкентга қайтади

АҚШ ҳукумати томонидан депорт қилиниб, Лотин Америкаси давлатига юборилиши режалаштирилган 10 нафар ўзбекистонлик тўғридан-тўғри Тошкентга олиб келинади.
Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Бурҳанов маълум қилди.
«10 нафар фуқаромиз мазкур ҳафта давомида Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга етиб келади», – деб ёзади Бурҳанов.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни ҳам АҚШ томони билан олиб борилган музокаралар натижасида Коста Рикага юборилиши режалаштирилган, лекин Ватанга қайтиш ниятида бўлган 7 нафар Ўзбекистон фуқаролари Нью-Йорк – Тошкент йўналишида олиб келинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter