Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аргентинада фанга номаълум динозавр қолдиқлари топилди

Аргентинада фанга номаълум динозавр қолдиқлари топилди

Фото: Wrex / Artstation

Аргентинада палеонтологлар 100 миллион йиллар аввал яшагани тахмин қилинаётган динозавр қолдиқларини топишди.

«Scientific Reports» ёзишича, илгари фанга номаълум бўлган ушбу динозавр «Jakapil kaniukura» (таржимаси «қалқонли» маъносини беради) дея номланди.

Бу динозаврлар уй мушуги катталигида, 4-7 килограмм вазнли бўлган. Бутун танаси бўйлаб (бўйни, орқаси, думи) суякли пластиналар билан қоплангани учун аждаҳони эслатади.

Тахминларга кўра, бу турдаги динозаврлар чўлли ҳудудлардаги ўсимликлар билан озиқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг