Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Август ойида 4 мингдан ортиқ оила ажрашиб кетган

Август ойида 4 мингдан ортиқ оила ажрашиб кетган

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг август ойида республика бўйича 4123 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажралиш ҳолатлари сони бўйича дастлабки бешталикни – Тошкент шаҳри (530 та) ҳамда Фарғона (508 та), Самарқанд (448 та), Тошкент (419 та) ва Наманган (398 та) вилоятлари банд қилган.

Энг кам рақамлар эса Навоий, (114 та), Сирдарё (137 та) ва Жиззах (158 та) вилоятларида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг январь-июль ойларида республика бўйича 28 507 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг