Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Айрим техник воситалар солиқ ва бождан озод қилинмоқда

Айрим техник воситалар солиқ ва бождан озод қилинмоқда

Фото: Xabar.uz

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-992-сон, 05.11.2024 й.) билан Солиқ ҳамда Божхона кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қонун билан Солиқ кодексига махсус ваколатли давлат органи томонидан олинадиган тезкор қидирув тадбирлари тизими техник воситаларининг республика ҳудудига олиб кирилишини солиқ солишдан озод қилишни назарда тутувчи қўшимчалар, шунингдек, мазкур техник воситалар акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланмаслигига доир қўшимча киритилмоқда. 

Божхона кодексига юқорида кўрсатилган техник воситаларни бож тўлашдан озод қилиш тарзида тариф имтиёзлари берилишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.

Шунингдек, ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа идоралар ҳарбий юкларининг божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимини тўлашдан озод қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг