Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Айрим тоифа хотин-қизларга контракт пули тўлаб берилади

Айрим тоифа хотин-қизларга контракт пули тўлаб берилади

Президентининг 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарори ҳамда 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ, ҳар йили базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилинган, ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари бўлган талаба хотин-қизларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилган.

Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 585-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 40 нафардан, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган 110 нафар, жами 150 нафар хотин-қизлар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан базавий тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.

Бунинг учун ариза олий таълим муассасаси қабул комиссиясига берилиши керак.

Кимларга берилади:

  • кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали белгиланган тартибда кам таъминланган деб эътироф этилган оила тушунилади;
  • ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, яъни етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар;
  • ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, яъни боқувчисини йўқотган (турмуш ўртоғи вафот этган), вояга етмаган фарзандларни ёлғиз тарбиялаётган эҳтиёжманд аёллар.

Ушбу Низом қоидалари:

  • иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хорижий олий таълим муассасалари ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг