Азизбек Турдиев Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди

Азизбек Анваржонович Турдиев Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Меҳнат фаолиятини таълим соҳасида бошлаган Азизбек Турдиев 2006-2010 йилларда Тошкент шаҳридаги 4-сонли мактаб-интернатида, 2010-2014 йилларда Тошкент шаҳридаги 231-умумтаълим мактабида адабиёт фанидан ўқувчиларга сабоқ берган.
2015-2017 йилларда пойтахтимиздаги 165-умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, 2017-2018 йилларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, 2018-2019 йилларда Олий Мажлис Сенатида етакчи маслаҳатчи, 2019-2023 йилларда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси котибияти бош маслаҳатчиси лавозимларида меҳнат қилган.
2023 йилдан бошлаб МДҲ давлатлар ҳамкорлигидаги «Ҳамдўстлик болалари» лойиҳаси ҳамда «Ёшларни тадбиркорлик ва саноатга йўналтириш» лойиҳаси раҳбари сифатида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter