Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Баҳодир Жалолов «Madison Square Garden»да жанг ўтказади

Баҳодир Жалолов «Madison Square Garden»да жанг ўтказади

Эртага, 28 октябрь куни тонгда супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов навбатдаги жангида рингга кўтарилади.

Баҳодир профессионал рингдаги учинчи жангини бизнинг вақт билан эса эртага тонгда америкалик Тайрел Райтга қарши ўтказади. Олти раундга мўлжалланган жанг Нью-Йорк шаҳридаги машҳур «Madison Square Garden» аренасида бўлиб ўтади.

Бугун боксчиларнинг вазнини ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Унда Баҳодир 243 фунт, яъни 110 кг вазн қайд этган.

Жалолов профрингда икки маротаба жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам рақибларини нокаутга учратган.

Райт эса 13 маротаба рингга кўтарилиб, уларнинг 9 тасида ғалаба қозонган (6 нокаут). Иккита баҳсда имкониятни бой берган. Яна икки жангида дурангга эришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг