Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Банклар томонидан Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадал тўлаш тартиби белгиланди

Банклар томонидан Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадал тўлаш тартиби белгиланди

Фото: Xabar.uz

Банклар томонидан Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаш тартиби белгиланди

"Банклар томонидан Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаш тартиби тўғрисида"ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3663-сон, 11.08.2025 й.).

Низом банклар, шу жумладан микромолия банклари ва оралиқ банклар томонидан Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаш тартибини белгилайди.

Бадаллар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида яхлитланган ҳолда тўланади.

Банкнинг бир йўла тўланадиган бадали миқдори "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 13-моддасида белгиланган банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизини ташкил этади.

Календар бадал деганда банк томонидан Жамғармага ҳар чоракда тўланадиган пул маблағлари тушунилади.

Банк ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай календарь бадални тўлаши лозим.

Банк томонидан календарь бадалнинг тўланмаган суммасига ҳар бир муддати ўтган кун учун Марказий банк асосий ставкасининг 2 баравари миқдорида пеня ҳисобланади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг