Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Барча вилоятларда хусусий ветеринария клиникалари ва лабораториялар очилади

Барча вилоятларда хусусий ветеринария клиникалари ва лабораториялар очилади

Фото: Xabar.uz

2027 йилдан бошлаб ветеринария соҳасида лаборатория текшируви, ҳайвонларни эмлаш, дезинфекция ва идентификация қилиш каби 6 та давлат функцияси хусусий секторга берилади. Вилоят ҳокимларига йил якунигача ушбу хизматлар бўйича камида 2 тадан хусусий лаборатория ва ветеринария клиникасини ташкил этиш топширилди. Бу ҳақда президент иштирокидаги чорвачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Қишлоқ ҳўжалигида ҳар бир маҳсулот бўйича онлайн кузатиш тизими йўлга қўйилади. Фермер ва деҳқонлар учун «Агро кўмакчи» мобил иловасида электрон «Дала дафтари» тизими жорий этилади. Мазкур тизим орқали сунъий интеллект зараркунандалар тарқалишини олдиндан башорат қилиб, деҳқонларга зарур тавсиялар беради.

Фаол ва ҳалол ишлаётган фермерлар рейтинги юритилиб, уларга қўшимча имтиёзлар берилади. 2027 йил 1 мартгача озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича ягона автоматлашган ахборот платформаси ишга туширилади. У чегарадаги «Ягона дарча» тизими билан интеграция қилиниб, экспортчилар ортиқча бюрократик жараёнлардан озод этилади.

Янги тизим орқали импортда назорат вақти 9 кундан 2 кунга, экспортда эса 3 кундан 1 кунгача қисқартирилиши белгиланди. Бунинг ҳисобига тадбиркорларнинг маҳсулотни омборда сақлаш харажатлари 70 миллиард сўмга тежалади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг