Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Барселона», «Ливерпуль» ва Испания термасининг собиқ футболчиси Тошкентга келмоқда

«Барселона», «Ливерпуль» ва Испания термасининг собиқ футболчиси Тошкентга келмоқда

Ўз вақтида «Барселона», «Атлетико Мадрид», «Ливерпуль» ва Испания терма жамоасида тўп сурган Луис Гарсия ўзбекистонлик ёш футболчилар учун мастер-класс ўтказади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.

Бу воқеа 28 октябрь, мавсумнинг биринчи Эл-Класикоси олдидан бўлиб ўтади.

ЎзПФЛ ва Ла лига ўртасидаги келишувга асосан «Барселона» ва «Реал» учрашуви томошаси Тошкентдаги «Миллий» стадионида ташкил қилинади. Аввалига ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида концерт бўлиб ўтади, шундан сўнг хонанда Шаҳзода ПФЛнинг Ла лигадаги элчиси сифатида таништирилади.

Шу оқшом футбол учрашуви ҳам режалаштирилган: эстрада юлдузлари ва фахрий футболчилар ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтади. Шундан сўнг «Барселона» – «Реал Мадрид» учрашуви катта экранда намойиш этилади.

Айтиш керакки, Ла Лига бундай тадбирларни ҳар йили ўтказиб келади. Ўтган йили худди шундай тадбир Нью-Йоркда ўтказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг