Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Байрам кунлари Тошкентда жамоат транспорти қай тартибда ишлаши маълум қилинди

Байрам кунлари Тошкентда жамоат транспорти қай тартибда ишлаши маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати Тошкент шаҳрида Янги йил байрами тантаналарини нишонлаш кунларида жамоат транспорти қай тартибда ишлашини маълум қилди.

  • 2023 йил 2 январ, душанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида;
  • 2023 йил 3 январ, сешанба — 7 январ (шанба) кунидан кўчирилган қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2023 йил 7 январ, шанба — 3 январ (сешанба) кунига кўчирилган иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

2022 йил 31 декабр куни Янги йил байрами тантаналари нишонланиши муносабати билан, аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳрининг марказий қисмлари орқали ҳаракатланувчи барча автобус йўналишларининг ҳаракати соат 24:00 гача узлуксиз равишда ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг