Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири бўлади

Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири бўлади

Фото: «Xabar.uz»

Қонунчилик палатасида депутатлар Мусаев Беҳзод Анваровични Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, маъқуллаш бўйича қарор қабул қилдилар. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар берди.

Б.Мусаев шу кунга қадар Бош вазир ўринбосари лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Беҳзод Мусаев 2018 йилнинг май ойида Ботир Парпиевнинг ўрнига ДСҚ раиси вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаганди.

Беҳзод Мусаев мутахассислиги бўйича иқтисодчи бўлса-да, аввал ҳам бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариб кўрганди.

Шу пайтга қадар Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида Ҳожибоев Абдуҳаким Мўминович ишлаб келаётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг