БМТ Бош ассамблеясида Фаластин номидан Туркия сўзга чиқади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарада Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашувда 23 сентябр куни очиладиган БМТ Бош ассамблеясида Фаластин номидан Туркия сўзга чиқишини айтди.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, Туркия бундан кейин ҳам барча платформаларда Фаластин масаласини кўтаришда давом этади.
У Ғазода зудлик билан сулҳ тузилишини таъминлаш ва минтақадаги гуманитар фожиага барҳам бериш Туркиянинг устувор вазифаси эканини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter