БМТ бюджети ва ходимлари қисқартирилади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг бюджети ва ходимлари сони қисқартирилади. Бу ҳақда БМТнинг Москвадаги ахборот маркази директори Владимир Кузнецов маълум қилди.
Ташкилотнинг молиявий муаммолари қисқартиришларга олиб келмоқда. Кузнецовнинг айтишича, қисқартиришлар жуда оғриқли ва жиддий бўлади. БМТ бюджетининг тахминан 20 фоизи, ходимлар сони эса 15-20 фоизга қисқартирилади.
БМТга мунтазам бюджет учун 2,4 миллиард доллар ҳамда тинчликпарварлик амалиётларини молиялаштиришга 2,7 миллиард доллар миқдоридаги маблағ етишмаслиги хавф солмоқда. 2025 йил охирига бориб, давлатларнинг БМТга аъзолик қарзлари 5,1 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Бунинг оқибатида БМТ фаолиятининг барча соҳалари етарлича молиялаштирилмай қолади, инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш соҳаси эса энг кўп зарар кўради, деди ахборот маркази директори.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter