Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БМТ: Зилзила оқибатида Туркияга етган зарар 100 миллиард доллардан ошди

БМТ: Зилзила оқибатида Туркияга етган зарар 100 миллиард доллардан ошди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури матбуот котиби Луиза Винтоннинг таъкидлашича, ўтган ойда Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзила 100 миллиард доллардан ортиқ зарар келтирган.

«Ҳозирги кунга қадар олиб борилган ҳисоб-китоблар, халқаро ҳамкорлар томонидан тасдиқланган расмий баҳоларга кўра, етказилган зарар миқдори 100 миллиард доллардан ошишини аниқ кўрсатмоқда», – дейди у.

Бу Жаҳон банкининг аввалги дастлабки ҳисоб-китобидан (34,2 млрд) қарийб уч баробар кўпдир.

Келгуси ҳафтада Брюсселда молиявий донорларнинг йирик конференцияси бўлиб ўтади, унинг асосий мавзуси Туркия инфратузилмасини тиклаш бўлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 52 мингга яқин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг