Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БМТга биринчи марта аёл киши раҳбарлик қилиши мумкин

БМТга биринчи марта аёл киши раҳбарлик қилиши мумкин

Фото: Shutterstock

БМТни биринчи марта аёл киши бошқариши мумкинлиги ҳақида Bloomberg хабар берди.

«Шу пайтгача БМТга раҳбарлик қилган тўққиз кишининг барчаси — эркаклар. Ўзгаришларга чақириқлар тобора кўпроқ янграмоқда», — дейилади хабарда.

Сентябрда қабул қилинган резолюция БМТ аъзоларини ташкилот бош котиблигига номзодларни танлашда аёллар номзодларига «жиддий эътибор қаратиш»га чақиради. Ушбу лавозимга эҳтимолий номзодлар орасида Янги Зеландия собиқ бош вазири Жасинда Ардерн ҳам бор.

Ардерндан ташқари, яна уч аёл БМТ бош котиблигига номзод бўлиши мумкин: Барбадос бош вазири Миа Моттли, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича собиқ комиссари Мишел Бачелет ҳамда БМТ Бош котибининг ўринбосари Амина Муҳаммад.

БМТ Бош котиби, Хавфсизлик кенгаши тавсиясига кўра, Бош ассамблея томонидан тайинланади. У номзодларни олдиндан танлайди ва таклиф қилинган ҳар қандай вариантга вето қўйиши мумкин. Бир киши учун беш йиллик муддатлар сонига чекловлар йўқ, аммо шу пайтгача ҳеч ким икки муддатдан ортиқ Бош котиб лавозимини эгаллаб турмаган. Ташкилотнинг амалдаги — тўққизинчи раҳбари Антониу Гутерриш 2017 йил 1 январдан буён фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг