Турсуной Раҳимова Олимпия ўйинларида тарихий натижага эришди
![Турсуной Раҳимова Олимпия ўйинларида тарихий натижага эришди](https://xabar.uz/static/crop/4/6/920__95_460285682.jpg)
Токио-2020 Олимпиадасининг иккинчи кун дастурида бокс баҳсларига ҳам старт берилди.
Куннинг биринчи жанги ҳамюртимиз Турсуной Раҳимова иштирокида кечди.
-51 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган вакилимиз польшалик Сандра Драбикка қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган баҳсда чиройли жанг ўтказган Раҳимова рақибаси устидан иродали ғалабага эришди.
Шу тариқа Раҳимова Олимпия ўйинларида ғалабага эришган илк боксчи қизимиз сифатида тарихга кирмоқда. Унинг кейинги босқичдаги рақибаси туркиялик Бусе Наз Чакироўғлу бўлади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақаларнинг биринчи куни спортчиларимиз учун омадсиз келди. Санжар Турсунов ва Денис Истомин каби кўзга кўринган спортчилар имкониятни бой берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter