Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Борис Жонсондан хорижлик талабалар учун хушхабар

Борис Жонсондан хорижлик талабалар учун хушхабар

Фото: CNN

Буюк Британия халқаро талабаларга университетдан кейин кўпроқ вақт қолишларига рухсат бермоқчи. CNN тарқатган хабарга кўра, эндиликда чет эллардан Буюк Британияга келиб ўқувчи талабалар битирганиган сўнг уларга икки йиллик виза таклиф қилинади.

Собиқ бош вазир Тереза Мэйнинг «адоватли муҳит» стратегияси асосий жиҳатларидан бири бекор қилиниши мумкин. Янги бош вазир Борис Жонсоннинг айтишича, келгуси йилдан кучга кирадиган ўзгаришлар чет эллик талабаларни илгаригидек дипломни олиши билан мамлакатни тўрт ой ичида тарк этишга мажбур этмайди. Бу айримлар учун Буюк Британияда карьерасини бошлашни осонлаштиради.

Виза олиш ҳуқуқига эга бўлган талабалар сонига ҳеч қандай чекловлар қўйилмаслиги ва улар излашлари мумкин бўлган иш турлари бўйича чекловлар бўлмаслиги айтилмоқда.

Бу вазият Британияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшларга ҳам маълум имкониятлар эшигини очиши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрича, Британия ҳукуматининг бундан мақсади иммигирация муаммоларини ҳал қилиш. Иммиграцияга бундай муносабат 2016 йилги референдумда Евроиттифоқни тарк этиш тўғрисидаги овоз беришдан сўнг пайдо бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг