Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура боғчадаги нохуш ҳолатга изоҳ берди

Бош прокуратура боғчадаги нохуш ҳолатга изоҳ берди

Фото: Gazeta.uz

Чилонзордаги 230-сонли болалар боғчасида директорнинг 15 ёшли (9-синф) ўғли 6 ёш атрофидаги 4 нафар қизчага, улар ухлашга ётган вақтида тегажоғлик қилгани  хабар берилди.

ОАВ хабарига кўра, бунга камида 3−4 нафар бола гувоҳ бўлиб қолган. Директор эса буни «туҳмат» деб атамоқда ва қизчаларнинг ўзини тарбиясизга чиқарган.

Бош прокуратура томонидан Чилонзордаги 230-сонли мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган ҳолат қатъий назоратга олинди, дейилади маҳкама матбуот хизмати хабарида.

Натижалари ҳақида хабар берилиши таъминланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг