Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бўстонлиқда профилактика инспектори қотилликка қўл уриб, сўнг ўз жонига қасд қилди

Бўстонлиқда профилактика инспектори қотилликка қўл уриб, сўнг ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Ички ишлар бошқармаси профилактика инспектори турмуш ўртоғи, фарзанди ва ўзини отиб ўлдирди.

Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 6 август куни соат 21:00 ларда содир бўлган. Унда 1996 йилда туғилган Бўстонлиқ тумани ИИБ ЖХХ ХПБ профилактика инспектори ўз хизмат хонадонида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик давомида 28 ёшли турмуш ўртоғи ва 2024 йилда туғилган ўғил фарзандига ўзига бириктирилган «ПМ табель» қуроли билан ўқ узиб қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, у ўз жиноий қилмишларидан қутилиб қолиш мақсадида ўша қурол билан ўзининг бош қисмидан бир маротаба ўқ узиб жонига қасд қилган.           

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг